Чехия пойтахти Прагада авиафалокат юз беришига бир бахя қолди – Boeing йўловчи самолётининг Прага аэропортига қўниши вақтида кучли шамол сабабли у у ёндан-бу ёнга чайқала бошлаган. Учувчилар самолётни қўндирмоқчи бўлганларида, у ёнбошлаган. Фалокатдан мўъжизавий равишда қочишга муваффақ бўлинган, чунки самолёт қанотларини ерга тегишидан бир неча сантиметрлар ажратган, холос.   

Натижада самолёт экипажи ва аэропорт диспетчерлари самолётни иккинчи айланага олиб кетишга қарор қилишган. Учувчилар иккинчи уринишда самолётни эсон-омон қўндира олишган. Ушбу воқеа видеога олиниб, интернетда чоп этилди. Интернет фойдаланувчилари самолётга "ҳаво маятниги" деб ном беришга ҳам улгуришди.