Шварценеггер сайловда Трампга овоз бериш фикридан қайтди

Жаҳон 09 Октябрь 2016 7852
Фото: Reuters

Калифорниянинг собиқ губернатори, Ҳолливуд киноактёри Арнольд Шварценеггер маълум қилдики, бундан буён республикачи Дональд Трампни президентлик сайловларида қўллаб-қувватлашни тўхтатади.

"Мен 1983 йилдан бери илк марта, АҚШ фуқаролигини олганимдан бери илк марта президентлик сайловида Республикачилар партияси номзодига овоз бермайдиган бўлдим", деган актёр ўз твиттерида.

Шварценеггернинг айтишича, у республикачилар партиясидаги ўртоқларига "ўз бурчларини яхшилаб ўйлаб кўришни" маслаҳат қилади.

Актёр кейинги ойдаги сайловда ҳали қайси томонга овоз бериш масаласини аниқлаштириб олмаганини билдирган ва номзодни алмаштиришга ишора қилган.

Бундан ташқари, Трамни қўллаб-қувватлашдан республикачи сенатор Жон Маккейн ҳам бош тортди.

Эслатиб ўтамиз, Washington Post нашри 7 октябрда Трампнинг иштирокидаги 2005 йилдаги видеони чоп этди. Трамп унда аёлларга тегажоқлик қилиши билан мақтанган.

Трамп ушбу ҳолат юзасидан омма олдида узр сўраб, "яхшироқ бўлишга" ваъда берди.

Бугун эса CNN телеканали ҳам Трамп иштирокидаги видеодан парча намойиш қилди.

АҚШнинг бир қатор сенаторлари Трампни президентлик пойгасини тарк этишга чақирмоқда.

Унинг ўзи эса ҳеч қачон бундай қилмаслигини таъкидламоқда.

Бу воқеалардан кейин Трампнинг нуфузи америкаликлар орасида кескин тушиб бормоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар