АҚШ президенти Барак Обама Вашингтон 2030 йилгача Марсга одам юбормоқчи эканлигини маълум қилди. 

Обама CNN сайтида ёзган мақоласида АҚШ хусусий компаниялар билан ҳамкорликда Марсга бошқарилувчи парвозни амалга оширмоқчилигни ёзган.

"Биз олдимизга АҚШнинг коинотдаги тарихининг кейинги боби учун ўта муҳим бўлган аниқ мақсадни қўйдик, яъни 2030 йилгача Марсга одамларни юбориб, уларни яна Ерга муваффақиятли қайтариш ҳамда у ерда кимнидир узоқ вақтга қолдириш мақсад қилинган", деб айтди Обама.