Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Хитой устидан ғалаба қозонди

Спорт 11 Октябрь 2016 16980

Жаҳон чемпионатининг 4-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Хитойга қарши баҳс юритди. Мазкур учрашувда Ўзбекистон терма жамоасида Александр Гейнрих ва Анзур Исмоиловлар майдонга туша олмаган бўлса-да, Самвел  Бабаян таркибдаги муаммоларни бартараф қила олди. Эронга қарши ўйинда жароҳати сабаб майдонга туша олмаган Одил Аҳмедов асосий дақиқаларда ҳаракат қила бошлади. Биринчи бўлимда икки томонда ҳам имкониятлар деярли бўлгани йўқ.

Танаффусдан кейин эса Ўзбекистон терма жамоаси ўйинни анча фаол бошлади. Бу эса 50-дақиқада ўз самарасини берди. Элдор Шомуродов узатган чиройли тўп оширишидан сўнг Марат Бикмаев кучли ва аниқ зарбаси билан Хитой терма жамоаси дарвозасини ишғол қилди, - 1:0. Бу голдан кейин Ўзбекистон терма жамоасида яна бир нечта голли вазиятлар яратилди. Бикмаевнинг ўрнига майдонга тушган Отабек Шукуров 86-дақиқада узоқ масофадан Хитой терма жамоаси дарвозасини иккинчи маротаба ишғол қилди, - 2:0. Қолган вақт давомида дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Хитойни 2:0 ҳисобида мағлуб қилди ҳамда гуруҳ пешқадамига айланди.

Ўзбекистон – Хитой – 2:0

Голлар: Марат Бикмаев (50), Отабек Шукуров (86)

Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 4.Марат Бикмаев (18.Отабек Шукуров , 64), 7.Азиз Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров, 9.Одил Аҳмедов (17.Жалолиддин Машарипов, 80), 11.Игор Сергеев, 13.Даврон Ҳошимов, 19.Виталий Денисов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Элдор Шомуродов (10.Сардор Рашидов 90).

Хитой: 23.Янг Жи, 2.Рен Ханг, 5.Ду Веи, 6.Фенг Ксяотинг, 7.Ву Ли, 8.Саи Хуиканг, 11.Хао Жунмин, 13.Жао Мингжиан, 14.Сун Ке (4.Жианг Жинпенг, 18, 22.Жанг Юнинг,  54), 18.Гао Лин, 19.Жианг Нинг (16.Хуанг Бовен, 66).

 

Суратлар: УзА

Манба: tribuna.uz

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар