Дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари рейтинги тақдим этилди

Жаҳон 12 Октябрь 2016 28076
Фото: weforum.org

Жаҳон иқтисодиёт форуми (ЖИФ) экспертлари дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари номини аниқлашди. 141 давлатдан иборат рейтингда етакчилик Финляндияга насиб этди. Бу ҳақида ЖИФ ҳисоботида маълум қилинди

Иккинчи ўринни Қатар эгаллади. Энг хавфсиз мамлакатлар рейтингидаги учликка БАА якун ясади. Рўйхатдаги тўртинчи ва бешинчи поғоналарни Исландия ва Австрия мамлакатлари эгаллашди. 

Рейтингнинг биринчи ўнлигидан шунингдек Люксембург, Янги Зеландия, Сингапур, Омон ва Португалия мамлакатлари жой олди. Рўйхатдаги охирги ўрин Нигерияга берилди. 

Мазкур рўйхатни тузишда мамлакатдаги жиноятчилик, терроризм, аҳолининг давлат идораларига ишониш даражаси, ҳуқуқ-тартибот ходимларининг фуқароларни ҳимоя қила олиш хусусияти ва шу каби бошқа омиллар инобатга олинган. 

Кўпроқ янгиликлар