Олий Мажлис Сенати Амнистия тўғрисидаги актни қабул қилди

Ўзбекистон 12 Октябрь 2016 38953
Фото: Senat.uz

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан амнистияни қўллаш тўғрисидаги актни қабул қилди, деб хабар берди 1news.uz сайти.

Сенатнинг қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси раиси Толибжон Мадумаров Амнистия тўғрисидаги қарор лойиҳаси ва уни қўллаш тартибига оид ҳужжатни сенаторлар муҳокамасига тақдим этди.

Аввал хабар қилинганидек, амнистия тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш таклифи Ўзбекистон Президенти в.б. Шавкат Мирзиёев томонидан киритилган эди.

Шундай қилиб, сенаторлар томонидан тасдиқланган Амнистия актига мувофиқ, аёллар, жиноят содир этган вақтида 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан катта эркаклар, хорижий давлатлар фуқаролари, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, сил касаллигининг фаол кўриниши билан хасталанганлар афв этилади. 

Бундан ташқари, эҳтиётсизлик натижасида жиноят содир этган, шунингдек, жамият хавфсизлигига жиддий раҳна солмайдиган жиноятни қасддан содир этгани учун биринчи марта судланганлар ва жазони ўташ муддатига 3 йилдан кам вақт қолганлар озодликка чиқарилади. 

Қасддан жиноят содир этганлиги учун 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва амнистия акти бўйича озодликка чиқарилмайдиган шахсларнинг қолган муддати учдан бирга, 10 йилдан кўпроққа маҳкум этилганларнинг қолган жазо муддати тўртдан бирга қисқартирилади. 

Шу билан бирга, тақиқланган ташкилотлардаги иштироки учун, ёки уларнинг таркибида тинчлик ва хавфсизликка ёхуд жамоат хавфсизлигига қарши жиноят содир этганлиги учун илк бор озодликдан маҳрум этилган ва қарашини жиддий ўзгартириб, ахлоқий тузалиш йўлига кирган шахслар ҳам жазони ўташдан озод этилади. 

Амнистия актида, унинг бандлари қўлланилмайдиган ҳолатларга ҳам ойдинлик киритилган. Хусусан, узоқ муддат ёки умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилганлар, тақиқланган ташкилотда фаолият юритиб, унинг таркибида тинчлик ва хавфсизликка ёхуд жамоат хавфсизлигига қарши жиноятларни содир этган, жиноий гуруҳларда ўта хавфли жиноятларни содир этган ва ўта хавфли рецидивистлар дея тан олинган ҳамда жазони ўташ тартибини доимий бузиб келган, шунингдек, амнистия ёки афв қилиш билан озодликка чиқарилгандан кейин ҳам қасддан жиноят содир этганларга нисбатан мазкур амнистия акти қўлланилмайди. 

Ҳужжатда қайд этилишича, амнистия қарори фақат суд ҳукми бўйича ижро этилади. 

Ушбу амнистия акти Сенат қабул қилган кундан бошлаб 3 ой муддатда амалга оширилади. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар