Атлантика океанидаги "Николь" тропик довули хавфли тўртинчи даражага қадар кўтарилди. Бу ҳақида довулларни ўрганиш билан шуғулланувчи АҚШ Миллий маркази хабарига асосланиб, РИА "Новости" маълум қилди. 

Бундан аввал довул учинчи даражагача кўтарилган эди. Ҳозирда довул Бермуд оролларидан 290 километр масофада кузатилмоқда. Шамол тезлиги соатига 210 километрга етмоқда. 

Об-ҳаво маълумотига кўра, довул ўз йўналишини шимоли-шарқ томонга ўзгартиради ва пайшанба куни янада кучаяди. Довулнинг пайшанба куни Бермуд ороллари устидан ўтиши кутилмоқда.