2016 йилнинг 13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Туркманистон Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Шири Шириев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

Мулоқот чоғида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашинининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 43-сессияси ишида Туркманистон делегациясининг иштирокига оид амалий масалалар муҳокама қилинди.