АҚШ президенти Барак Обама кексайиб бораётгани, қулоғи яхши эшитмаётгани ва кўзи хиралашганидан нолиди. У, АҚШ президентлиги учун номзод Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаш учун қилаётган маърузасига норозилик изҳор қилган аёлнинг саволига шу тариқа жавоб берган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

«Мен қарияпман, сизни яхши эшитолмайман, кўра олмайман», — деган Америка президенти норозилик билдираётган америкалик аёлга. 

Қайд этилишича, аёл Шимолий Каролинада қувур ётқизилишига қаршилик кўрсатиш сифатида турли шиорларни бақириб айтган. Оқибатда, хабарларга кўра, АҚШ президенти ундан барча даъволарни ёзма равишда тақдим этишни сўраган.