БРИКС етакчилари БМТни терроризм ҳақидаги конвенция қабул қилишга чақирди

Жаҳон 16 Октябрь 2016 4893
Фото: RIA

БРИКС мамлакатлари раҳбарлари халқаро ҳамжамиятни терроризм бўйича БМТнинг кенг қамровли конвенцияси қабул қилинишини тезлаштиришга чақирди. Бу ҳақда Гоадаги саммит якунларига кўра қабул қилинган декларация асосида РИА Новости ахборот агентлиги хабар берди.

«Биз барча мамлакатларни БМТ Бош ассамблеяси доирасида халқаро терроризмга қарши кенг қамровли конвенция қабул қилиниши бўйича ишларни жадаллаштиришга чақирамиз», — дейилган ҳужжатда.

Декларацияда шунингдек бирлашманинг халқаро терроризм, хусусан, ИШИД бўйича умумий позицияси ифодаланган. Бу террорчи ташкилот бутун дунёдаги тинчлик ва барқарорликка катта таҳдид солиб тургани қайд этилган.

БРИКС (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, ЖАР) саммити 15-16 октябрь кунлари Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар