Россия президенти Владимир Путин АҚШда сайловолди даври якунлангач Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларнинг тикланишига имконият пайдо бўлади, деб айтди. Бу ҳақда "Газета.Ru" мухбири хабар бермоқда. 

Путин бу ҳақда Гоада ўтган БРИКС саммити якунларига кўра ўтказган матбуот-анжуманда айтиб ўтди.

Путин мамлакатнинг ҳал қилинмаган муаммолари шароитида "сайловчининг эътиборини муаммолардан чалғитиш тизимидан фойдаланилади, ҳозирда АҚШда шуни кузатмоқдамиз", деб айтди. 

"Бу қандай қилинади? Мисол учун, душман қиёфаси яратилиб, миллат бу душманга қарши курашда бирлаштирилади. Россия ҳолатида эса бу қизиқарлироқдир, ва фикримча, ҳозир шу қарта ўйналмоқда. Афсуски, ички сиёсий муаммолардан келиб чиқиб, Россия- АҚШ муносабатлари қурбонликка келтирилмоқда, чунки бу умуман халқаро муносабатларни барбод қилади", деб таъкидлаб ўтди Путин.