Тинч океани флоти кемалари гуруҳи Ҳинд океанига йўл олди

Жаҳон 17 Октябрь 2016 5149
Фото: bmpd.livejournal.com

Россия ҳарбий-денгиз флоти таркибига кирувчи Тинч океани флотидаги корабллар гуруҳи Владивосток шаҳрини тарк этиб, жанговар хизматни ўташ учун Ҳинд океанига йўлга чиқди. Гуруҳ таркибига «Адмирал Трибуц» корабли ва «Быстрый» эсминеци, иккита ёрдамчи кема — «Борис Бутома» катта денгиз танкери ва қутқарувчи буксир «Алатау» киритилган. Бу ҳақда, Россиянинг Стратегиялар ва технологиялар таҳлили Марказига тегишли bmpd ҳарбий блоги хабар қилган

Кемалар Тинч океани флоти базасини 15 октябрь куни тарк этишган. Бу гуруҳ, Ҳинд океанининг ғарбий қисмида хизматини ўтайди. 

Кўпроқ янгиликлар