Андижонда Республика ишчи гуруҳининг ёшлар билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда

Жамият 18 Октябрь 2016 6518

Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида Республика ишчи гуруҳи аъзолари билан ёшларнинг ижтимоий кайфияти, муаммолари ва таклиф-истакларини ўрганиш мақсадида очиқ мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

17-20 октябрь кунлари ташкил этилган учрашувларнинг икки куни давомида Хонобод шаҳри, Андижон, Олтинкўл, Асака, Балиқчи, Бўз, Жалолқудуқ, Избоскан, Марҳамат ва Булоқбоши туманларининг ёш авлод вакиллари Республика “Камолот” ЁИҲ фаоллари, таниқли адиблар – шоир ва ёзувчилар, санъат ва спорт намоёндалари билан учрашдилар.

Мулоқотларда барча ёшлар қатламлари вакиллари, жумладан, ёш тадбиркор ва фермерлар, “Камолот” етакчилари ва фаоллари, фан олимпиадаси ғолиблари, спортчилар, ижодкор ёшлар, ёш ўқитувчилар, корхоналарда фаолият олиб бораётган ёшлар қатнашмоқда.

Машваратлар давомида фаол ёшларимиз ишчи гуруҳига ўзларида мавжуд муаммо ва таклифларини тақдим этишмоқда.

Избоскан туманидаги маданият ва аҳоли дам олиш масканида ўтказилган ана шундай учрашувда Андижон вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Махамаджан Нишанов, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги актёри Абдухалил Мингнаровлар иштирок этдилар.

 

Элмурод Эрматов, Андижон

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6680 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24133 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56062 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38763 Lifestyle
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 400 Спорт
«Бир кунлик тўй ўтади-кетади...», лекин…
10:56 696 Жамият
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 719 Спорт
Кўпроқ янгиликлар