Дунёнинг энг яхши аэропорти номи эълон қилинди

Жамият 18 Октябрь 2016 9521
Фото: © РИА Новости

Sleeping in Airports ихтисослашган портали дунёнинг энг яхши аэропортини аниқлаш мақсадида турли мамлакатлар сайёҳлари орасида сўровнома ўтказди. Натижаларга кўра, ғолиб - Сингапурнинг Чанги аэропорти, деб эълон қилинди. 

Манбага кўра, сайёҳлар овоз бериш жараёнида аэропортнинг дам олиш ҳудудидаги қулайликлар, хизмат кўрсатиш даражаси, кўнгилочар иншоотлари ва овқатланиш жойларининг мавжудлиги, шунингдек хавфсизлик, тозалик каби жиҳатларига асосланишган. 

Сайёҳлар ходимларининг хизмат кўрсатиши, бепул кинотеатр, кўплаб ресторанлар ва ҳамёнбоп нархдаги дўконлари билан танилган Чанги аэропортини юқори баҳолашди. Шунингдек улар аэропортда ҳақиқий боғларнинг мавжудлиги ва терминаллардан бирининг томидаги ҳовузни ҳам эътироф этиб ўтишган. Сўровнома иштирокчилари уни ҳатто кўнгилочар паркка қиёслашди. 

Рейтингнинг иккинчи ўрнида Жанубий Кореянинг Сеул остидаги Инчхон аэропорти номи қайд этилди. Учликни Токиодаги Ханэда аэропорти якунлайди. Рўйхатнинг тўртинчи ва бешинчи поғоналарини Тайваннинг Таоюань ҳамда Мюнхеннинг Франца-Йозефа Штраус номли аэропорти эгаллади. 

Ўнликдан шунингдек Япониянинг Осака шаҳри яқинидаги Кансай аэропорти, Ванкувер ва Хельсинки-Вантаа халқаро аэропортлари ҳамда Таллиндаги Леннарт Мери номидаги аэропорт ўрин олган. Энг яхши аэропортлар ўнлигига Цюрих аэропорти якун ясайди. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар