Конгода деликатес қурт учун солиқ сабабли 16 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 18 Октябрь 2016 5684
Фото: GETTY IMAGES

Конгода элатлараро тўқнашувларда камида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда

Тўқнашувлар бир неча кун аввал мамлакатда тансиқ егулик ҳисобланувчи қора қурт савдосига солиқ солиш сабабли бошланган.

Маълум қилинишича, қуртларни сотувчи пигмейлар гуруҳи солиқни адолатсиз деб атаб, уни тўлашдан бош тортган ва бу солиқни йиғмоқчи бўлган Луба қабиласининг бир неча аъзосини ўлдирган. Бунга жавобан Луба вакиллари 13 пигмейни ўлдирган.  

Конгода узунлиги 10 см келадиган қора қуртлар тановул қилинади. Қуртлар дарахтлардан териб олиниб, дудланади ёки қовурилади ва қайла билан биргаликда истеъмол қилинади.

Пигмейлар бундай қуртларни йиғиш ва сотиш билан шуғулланади, бу уларнинг асосий даромад манбаларидан бири ҳисобланади. 

 

Кўпроқ янгиликлар