«Атлетико» «Ростов»га қарши сафар ўйини учун олинган чипталарнинг барчасини қайтариб юборди

Спорт 19 Октябрь 2016 6365

«Атлетико» клуби Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида «Ростов» клубига қарши кечадиган ўйин учун ажратилган чипталардан бирортасини сота олмади.

«Атлетико» клуби олдиндан буюртма бериб, «Олимп-2» стадионида «Ростов» клубига қарши кечадиган ўйин учун чипталарни олиб қўйган эди. Аммо уларга харидор топилмади ва чипталар «Ростов» клубига қайтарилди.

«Мадридлик мухлислар барибир Ростов шаҳрига келишади, аммо шу ернинг ўзида чиптани харид қилиб, рақиб жамоа мухлислари учун ажратилган секторда эмас, балки россиялик мухлислар билан аралаш ҳолда ўтиришади», дея хабар берилган клуб сайтида.

Ростов-Дондаги бу учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади. D гуруҳида айни вақтда мадридликлар 2 турда 2та ғалаба қайд қилган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. Ростовликлар эса фақат 1 очкога эга ва жамоа охирги ўринда.

Манба: Tribuna.uz

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар