Филиппиннинг миллионлаб аҳолиси "Хаима" номли кучли тўфон яқинлашишига ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда Ғарб оммавий ахборот воситалари хабар берган.

"Биз нафақат кучли ёмғир ва шамол кутяпмиз, балки соҳил ҳудудларида сув тошқинлари, кўчкилар ва кучли тўлқинлар келишига ҳам тайёр турибмиз. Агар сиз мазкур ҳудудда яшасангиз, унда хавф остидасиз. Хавфсиз жой қидиринг", - деган Филиппин ИИВ табиий офатларни мувофиқлаштирувчи марказ раҳбари Аллан Табель.

Маҳаллий метеорология хизмати маълумотига кўра, тўфон соатига 315 километргача етадиган кучли шамол билан келмоқда.

Тўфон Филиппининг шимолий туманларига чоршанба куни кечқурун етиб келиши кутилмоқда.