Обама Россия армияси фақатгина АҚШ армиясидан ортда қолишини айтди

Жаҳон 19 Октябрь 2016 14064
Фото: © AFP

АҚШ президенти Барак Обама Россия катта ва аҳамиятли давлат эканини, унинг армияси эса фақатгина АҚШникидан ортда қолишини айтди.

Обама бу ҳақда Италия бош вазири Маттео Ренци билан биргаликда берган матбуот-анжуманида айтди, деб маълум қилмоқда Fox News.

Обама нутқи давомида Россия халқаро муаммоларни ечишнинг бир қисми бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди. 

Аввалроқ АҚШ президенти ва Италия бош вазири Россияга қарши санкциялар сақланиб қолиш тарафдори эканликлари маълум қилинганди.  

 

Кўпроқ янгиликлар