Россия президенти Владимир Путин  «норманд тўртлиги» музокараларида иштирок этиш учун Германия пойтахти Берлин шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар тарқатган.

Берлиндаги учрашувда Германия, Украина, Россия ва Франция раҳбарлари Украина шарқидаги можароларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилишади.

Йиғилиш доирасида шунингдек, Владимир Путиннинг Франция президенти Франсуа Олланд ҳамда Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашувларда Сурия инқирози хусусида гаплашиши кўзда тутилган.

Олдинроқ Франсуа Олланд G20 саммити доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашган, унда томонлар Сурия ва Украинадаги вазият, террорга қарши кураш, шунингдек, Путиннинг октябрда Францияга амалга оширадиган ташрифига оид масалаларни муҳокама қилганди.