Тошкентда ИҲТ ТИВКнинг 43-сессияси ўз ишини давом эттирмоқда. Куни кеча, унинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти в.б. Шавкат Мирзиёев иштирок этди. У сессия қатнашчилари олдида маъруза қилиб, ИҲТнинг «Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро тадқиқотлар маркази»ни ташкил этиш ғоясини илгари сурди.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Ўзбекистоннинг яна бир ташаббуси – Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилотининг махсус кафедрасини Тошкент Ислом университети таркибида ташкил этиш фикрини сессия қатнашчиларига маълум қилди. 

Янги кафедра фаолиятининг асосий йўналиши сифатида мусулмон дунёсидаги таълим, илм-фан ва маданият тарихи ҳамда уларнинг ҳозирги ҳолатини ўрганиш ва улар ҳақида талабаларга чуқурлаштирилган махсус курсларни ўқиш ташкил этиш кабилар белгиланган.