Трамп сўнгги дебатда ўзини ғолиб чиққан деб эълон қилди

Жаҳон 20 Октябрь 2016 6651
Фото: Reuters

АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан номзод бўлмиш Дональд Трамп президентликка демократлар партиясидан номзод бўлмиш Ҳиллари Клинтон билан ўтказилган телебаҳсда устун келган деб ҳисоблайди.

«Раҳмат, Америка! Мен ҳаракатларимиз самарасида якуний дебатда ғолиб бўлдим», — дея ёзган Трамп ўзининг Twitter ижтимоий тармоғидаги аккаунти орқали.

Америкадаги нашрларда сўнгги дебатлар ғолибини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровлар қарама-қарши натижаларни бермоқда. Аввалига CNN телеканали ўтказган сўров шуни кўрсатдики, 52 фоизлик телетомошабин Клинтонни қўллаб-қувватлайди, уларнинг фақат 39 фоизи — Трамп томонида.

Кейинроқ The Washington Times нашри ғолиблик республикачилар вакили томонида экани ҳақида хабар тарқатди. Газета ўқувчиларининг 21 фоизи Ҳиллари Клинтонни ёқлаши маълум бўлган, респондентларнинг 74 фоизлик қисми Трампга ишонч билдирган.

Кўпроқ янгиликлар