“Ювентус” – “Милан”, “Челси” – “Манчестер Юнайтед” ва дам олиш кунлари ўтказиб юбориб бўлмас ўйинлар

Спорт 22 Октябрь 2016 7179

22-23 октябрь кунлари Европада миллий чемпионат ўйинлари давом эттирилади. Футбол мухлисларини бир қатор қизиқарли ўйинлар кутмоқда.

Ла Лига. “Валенсия” – “Барселона” (Шанба, 22 октябрь, 19:15)

Чезаре Пранделли “Валенсия” бош мураббийи бўлганидан кейин “кўршапалаклар” ғалаба қозонди. Эндиликла италиялик мутахассиснинг қандай кучга эга эканлигини кўрсата берадиган ўйин кутмоқда. “Барселона” – айни пайтда ўзининг оптимал ҳолатига чиқиб бўлди. Жамоа ЕЧЛда “Манчестер Сити”ни мағлуб қилганидан кейин бу ўйинга ҳар томонлама яхши тайёргарлик кўрган. Кўрамиз, бугун “Валенсия” тутқич бермаётган “Барселона”дан очко тортиб олишнинг уддасидан чиқармикан?

А Серия. “Ювентус” – “Милан” (Шанба, 22 октябрь, Матч! Футбол 2, 23:45)

Италия А Сериясининг 9-турининг марказий баҳси “Ювентус” ҳамда “Милан” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Туринда кечадиган ўйин ҳар иккала жамоа учун муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. “Юве” айни пайтда 21 очко билан чемпионатда пешқадамлик қилмоқда. “Милан” ҳисобида эса 16 очко бор ва улар 3-ўринда кетмоқда. Ҳар иккала жамоада ҳам биттадан жиддий йўқотишлар бор. “Ювентус” сафида асосий ҳимоячи Жоржио Кьеллини майдонга туша олмаса, “россонерилар” сафида Рикардо Монтоливо жароҳати сабабли, ўйнай олмайди.

РФПЛ. “Локомотив” – ЦСКА (Якшанба, 23 октябрь, Матч ТВ, 18:30)

Россия Премьер-лигасининг янги мавсумини “Локомотив” жамоаси ўта омадсиз бошлади. Юриё Сёмин ҳам жамоани айни вақтдаги муваффақиятсиз ўйинларига нималар сабаб бўлаётганлигини тушуна олмаяпти. ЦСКА эса 3-ўринда кетмоқда. Икки жамоа 11-турда ўзаро тўқнаш келади. Мосвка дербисининг навбатдаги ўйинида “Локомотив” яна мағлуб бўлса ёки дуранг қайд этса, мураббийлар штабида катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

АПЛ. “Челси” – “Манчестер Юнайтед” (Якшанба, 23 октябрь, Матч! Футбол 1, 20:00)

Англия Премьер-лигасининг ҳар бир турида қизиқарли ўйинлар давом этмоқда. 9-турнинг марказий баҳси Лондонда бўлиб ўтади. “Челси” уйда “Манчестер Юнайтед”га қарши майдонга тушади. Жозе Моуриньо ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйнайди. Айни пайтда бу жамоалар турнир жадвалида турли жойда жойлашган. Ҳозирда “Челси” 8 турдан кейин 16 очко билан 5-ўринда бормоқда. “МЮ” эса 14 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.

Франция. ПСЖ – “Марсель” (Якшанба, 23 октябрь, Матч! Футбол 1, 23:45)

Мавсумни иккала жамоа ҳам яхши бошлай олгани йўқ. ПСЖ амалдаги чемпион бўлишига қарамай, янги бош мураббий қўл остида чемпионатни бир текис ўтказа олмаяпти. “Марсель” эса 9 турдан кейин 12 очко билан 12-ўринда бормоқда. Бу ўйин олдидан жамоага Руди Гарсия бош мураббий этиб тайинланди. Эндиликда янги мутахассис қўл остида “Марсель” ПСЖга қарши майдонга чиқади.

Манба: Tribuna.uz

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46456 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7266 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18565 Ўзбекистон
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1666 Спорт
Кўпроқ янгиликлар