Энг кичкина сенсорли телефон ишлаб чиқарилди 

Технология 23 Октябрь 2016 7120
Фото: Vphone

Хитойнинг V-Phone компанияси Vphone S8 миниатюр қурилмасини ишлаб чиқариб, смартфонлар ва тақилувчи электроника ишлаб чиқарувчилари орасида ажралиб туришга қарор қилди.

Янгиликни "дунёдаги энг кичик сенсор экранли телефон" сифатида кўришмоқда, аммо унинг функцияларига кўра қурилмани овозли қўнғироқларни амалга ошира оладиган смарт-соатлар синфига жойлаштириш мумкин.

Vphone S8 46.7x37.3x9.9 мм ўлчамига эга ва унинг оғирлиги 30 граммни ташкил этади. 1.54-дюймли сенсор дисплей четлари қайрилган 2.5 D-ҳимоя шишаси билан қопланган. Алюмин корпуснинг ичида MediaTek MT2502 процессори, 64 МБ оператив ва 128 ГБ доимий хотира, Bluetooth 4.0 симсиз модули, юрак уриш ва ёруғлик датчиги, қадам ўлчагич, 3.5 мм ва micro-USB разъемлари, FM-радио ва 380 мАс ҳажмли аккумулятор ўрнатилган. Шунингдек, қурилмада бир дона sim-карта учун слот бўлиб, 850/900/1800/1900 МГц GSM-частоталарида ишлай олади.

Vphone S8 Android-смартфон ёки iPhone нинг ёрдамчиси сифатида ишлай олиб, ўз экранида келаётган маълумотни, хабарларни, эслатмаларни ва қўнғироқларни кўрсатиб туради. Бу эса фойдаланувчилар ўз телефонларини текшириш учун чўнтаклари ёки сумкаларидан ҳар сафар олишлари олдини олади. Лекин қурилмани қандай тақиб юриш ноаниқ. Унинг корпусида брелок ёки қўл гаджети сифатида олиб юриш учун махсус ўрнатмалар йўқ.

Янги қурилма қора ва кулрангларда 30 долларлик нарх билан сотувга чиқарилади. Сотув куни ҳақида хабар берилмаяпти.                                                                                                                                                                                          

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар