«Миллий тикланиш» партияси номзоди театрга одамларни қайтариш учун таклиф берди

Ўзбекистон 23 Октябрь 2016 7660
Фото: UzDaily

«Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Сарвар Отамуратовнинг фикрича, театрга одамларни қайтариш учун одамларни ўйлантираётган ва тўлқинлантираётган мавзуларда спектаклларни кўпайтириш ҳамда театрларда «Очиқ эшиклар куни» ташкил этиш лозим. У бу ҳақда партиянинг V съездидаги маърузасида айтиб ўтди.

«Бугунги глобаллашув шароитида халқнинг ўзига хос қиёфаси, миллий қадрият ва анъаналарини асраб қолиш, одамларда юксак маънавий онг ва дидни тарбиялашда яна театр­лар беқиёс аҳамият касб этиши шубҳасиз. Бироқ, театр санъатига қизиқиш ҳавас қиларли даражада эмас. Театр заллари кўпинча томошабинлар билан тўлиб-тўлмаган аҳволда бўлади», — таъкидлади сиёсатчи.

«Биз маънавий-маърифий ҳаёти­мизни янада ривожлантириш тарафдори эканмиз, театрга одамларни қайтариш учун, энг аввало, замондошларимизни ўйлантираётган ва тўлқинлантираётган мавзуларда бадиий жиҳатдан юксак, маҳорат билан саҳналаштирилган спектаклларни кўпайтириш, одамларда, айниқса, ёшларда театр томошаси маданиятини ўстириш, энг муҳими, мамлакатимизнинг барча театрларида «Очиқ эшиклар куни» ташкил этилишига эришишимиз ҳам фарз, ҳам қарз», — қўшимча қилди Сарвар Отамуратов.

Кўпроқ янгиликлар