Трамп Ироқнинг Мўсул шаҳрини озод қилиш амалиётини кескин танқид қилди

Жаҳон 24 Октябрь 2016 5926
Фото: © AP

АҚШ президентлиги учун республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп Мўсулни ИШИДдан озод қилиш бўйича амалиётга оид ўз фикрини билдирди. Унинг айтишича, мазкур жанговар амалиёт йирик мусибатдир. Чунки, террорчилар бу ҳақда аввалдан билишган ва у жангарилар учун кутилмаган ҳол бўлмаган. Бу ҳақда миллиардер Твиттердаги микроблогида сўз  юритган. 

«Мўсулга ҳужум қилиш — бу йирик мусибатдир. Биз уларни бир неча ой аввал огоҳлантирдик. АҚШ шу қадар аҳмоқ кўринади», — деб ёзган Трамп. 

У хабарининг сўнгида, АҚШ фуқароларини бўлғуси сайловларда ўзи учун овоз беришга чақирган. Бу эса, унинг сайловчиларига «яна ғалаба қозониш»га имкон беради. 

Аввалроқ, Ироқ ҚК Мўсул шаҳрига кираверишдаги сўнгги аҳоли пунктига киргани хабар қилинган эди. 

Дональд Трамп шунингдек, президент бўлса, AT&T телекоммуникация компаниясининг Time Warner медиакомпаниясини харид қилишини маъқулламаслигини айтганди. 
 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20088 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23592 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12073 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13025 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42254 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53465 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48024 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 49 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 140 Жамият
Кўпроқ янгиликлар