Американинг Мэн штатида полициячилар дарахт либосини кийиб олиб, Портленд кўчаларидан биридаги ҳаракатга ҳалақит бераётган кишини қўлга олишди. Бу воқеалар видеотасвири  Twitter’нинг TVTEDDY ники остидаги фойдаланувчиси томонидан тақдим этилди. Ролик бир кеча-кундузда 12 мингдан ортиқ фойдаланувчиларга маъқул келди. 

Видео муаллифининг таъкидлашича, 30 ёшли америкалик кишининг исми - Эшер Вудворт. Қўлга олинган шахснинг ўзи ҳуқуқ-тартибот ходимларининг саволларига жавоб беришдан бош тортди. Дўстининг сўзларига кўра, эркак шу тариқа маҳаллий автомобиль ҳаракатини ўрганган.