"Олтин тўп"га номзодларнинг тўлиқ рўйхати маълум қилинди

Спорт 25 Октябрь 2016 24790

France Football француз журнали "Олтин тўп" мукофотига номзод футболчиларнинг тўлиқ рўйхатини чоп этди. Бу ҳақда журналнинг расмий сайтида маълум қилинди. 

Охирги 5 номзод орасига Португалиянинг "Спортинг" клуби дарвозабони Руй Патрисиу, "Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди, Мадриднинг "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос, "Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес ва "Бавария" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль кирди.

Аввалроқ 25 номзод номи эълон қилинганди, булар: Златан Иброҳимович, Поль Погба ("Манчестер Юнайтед", Англия), Андрес Иньеста, Лионель Месси, Неймар ("Барселона", Испания), Криштиану Роналду, Гарет Бэйл, Пепе, Лука Модрич, Тони Кроос ("Реал", Испания), Роберт Левандовски, Томас Мюллер, Мануэль Нойер ("Бавария", Германия), Риёз Маҳрез ("Лестер", Англия), Димитри Пайе ("Вест Хэм", Англия), Уго Льорис ("Тоттенхэм", Англия), Коке, Антуан Гризманн, Диего Годин ("Атлетико", Испания), Гонсало Игуаин ("Наполи", Италия), Кевин де Брюйне, Серхио Агуэро ("Манчестер Сити", Англия), Пауло Дибала, Жанлуижи Буффон ("Ювентус", Италия), Пьер-Эмерик Обамеянг ("Боруссия" Дортмунд, Германия).

ФИФА жорий йилдан ушбу мукофотни топширмайди, чунки унинг France Football билан ҳамкорлиги якун топди. "Олтин тўп" журнал томондан 1956 йилдан бери топшириб келинади, 1988 йилда ФИФАнинг ўз "Йил ўйинчиси" мукофоти киритилган. 2010 йилда журнал ноширлари ФИФА билан 5 йиллик шартнома тузишганди. Унга кўра "Олтин тўп" эгаси ФИФА томонидан миллий терма жамоалар мураббийлари, сардорлари ва ОАВ вакилларининг овоз бериши йўли билан танланарди. Бу йилдан йилнинг энг яхши ўйинчиси фақатгина журналистлар томонидан танланади.

Мукофот эгаси номи ва ўйинчиларнинг тўлиқ рейтинги 13 декарбда маълум қилинади.

Манба: tribuna.uz

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар