Cevipof ва Ipsos-Sopra Steria ҳамкорлигида ўтказилган сўровга кўра, Франция аҳолисининг 4 фоизигина мамлакат президенти Франсуа Олланднинг ҳаракатларидан рози.

Le Figaro нашрининг хабар қилишича, сўровда 17 мингдан ортиқ кишининг фикри ўрганилган. Улардан 3 фоизи Олландни «умуман олганда маъқуллайди», фақат 1 фоизлик киши Олланднинг амалга ошираётган ишларидан «тўла қониқиш» ҳосил қилади.

Ўз навбатида, респондентларнинг 70 фоизи президент ҳаракатларидан норозилигини билдирган. 26 фоиз киши Франция президенти олиб бораётган сиёсатга аниқ баҳо бера олмаган.

Июнь ойида Франсуа Олланднинг нуфузи кескин даражада пастлагани маълум бўлганди.