Эрдўған: “Биз Ироқ диний уруш исканжасида қолишини истамаймиз”

Жаҳон 26 Октябрь 2016 4577

Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия Ироқ диний урушга тортилишини истамаслигини маълум қилди.

"Биз бировнинг ерига даъво қилмаймиз. Бизнинг чегараларимиз ягона, аммо эътиқод чегаралари умуман бошқа нарса. Биз билан Ироқ ва Сурия ўртасида маданий ва диний алоқалар бор. Биз Ироқ диний уруш исканжасида қолишни истамаймиз", — деди Эрдўған Анқара маҳаллий ўзини ўзи бошқарув органлари раҳбарлари олдида.

Унинг маълум қилишича, 1920 йилдаги Миллий пактда (Misak-ı milli) Туркия таркибида Ироқнинг бир қисми, жумладан, Мўсулнинг кириши кўрсатилган бўлиб, бу фантазия эмас, балки “тарихий ҳақиқатдир”.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркия Суриянинг Ҳалабидаги вазиятлар сабаб ўзида муаммолар кўрмаяпти.

"Аммо бизнинг эътирозларимиз бор. Мен Ҳалаб аҳолисига тинчлик ва хотиржамлик кераклиги тўғрисида Путин билан гаплашганман. Бизнинг улар билан қариндошчилик алоқаларимиз бор. Агар Ҳалаб босиб олинса, у ердагилар Туркияга Газиантеп, Килисга келишади", — деди Эрдўған.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47796 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7810 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18919 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:45 12 Спорт
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
19:35 241 Жамият
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:30 212 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1078 Жаҳон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
Кўпроқ янгиликлар