BlackBerry компаниясининг учинчи Android-смартфони пайдо бўлди. BlackBerry DTEK60 модели илғор техник хусусиятлар ва юқори даражали хавфсизлик билан таъминланган, шу сабабли бу аппарат корпоратив фойдаланувчиларга тўғри келади.

Янги қурилмада Snapdragon 820 2,15 ГГц частота ва Adreno 530 график бирлигига эга тўрт ядроли Qualcomm процессори, 5,5-дюймли (2560 × 1440 пиксел) Super AMOLED дисплей, 4 Гбайт оператив ва 32 Гбайт доимий хотира мавжуд.

Асосий камера 21 Мп матрица, иккита LED вспишка, 6 элементли оптика, f/2,0 диафрагма, босқичли автофокус, 4 карра оптик зум ва 4K форматида видео суратга олиш имконига эга. Олд камера 8 Мп сенсор, f/2,2 диафрагма ва 84 даража кўриш бурчагига эга.

Қурилма 3000 мА·ч сиғимли аккумулятор батареядан қувват олади ва у QuickCharge 3.0 симсиз қувватлаш функциясини ҳам кўтара олади. Шунингдек, USB Type-C, NFC модули, LTE Advanced модеми учун тешик, бармоқ изи сканери ва Wi-Fi 802.11 b/g/n/ac, Bluetooth 4.2 ва GPS симсиз уланиш имкониятига ҳам эга.

Қурилма ўлчами 153,9 × 75,4 × 6,99 мм, оғирлиги — 165 граммни ташкил этади. Android 6.0 Marshmallow платформаси Dtek (қурилмада содир бўлаётган барча нарсани кузатишга имкон беради), Secure Boot Process (қайта юклаш вақтида тизим таркибини текшириш), Rapid Security Patching (хавфизлик янгилнишидан тез чиқиш) каби хавфсиз иш билан таъминлаш функцияларига тўлдирилган.
BlackBerry DTEK60 Хитойнинг TCL компанияси билан ҳамкорликда яратилган.

 Engadget нашрининг қайд этишича, BlackBerry DTEK60 Alcatel Idol 4S (TCLнинг Alcatel бренди)га ўхшайди. Эслатиб ўтамиз, BlackBerry аутсорсинг моделини афзал билган ҳолда мустақил тарзда смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатди.

BlackBerry DTEK60 500 доллар қийматида сотила бошлади.