WikiLeaks ташкилоти АҚШ президентлигига демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтоннинг штаб бошлиғи Жон Подестанинг навбатдаги ёзишмаларини омма эътиборига ҳавола этди.

Ёзишмалар ташкилот сайтида эълон қилинган.

Умумий ҳисобда эълон қилинган ёзишмалар сони 34 мингтани ташкил этади.

Жорий йилнинг июль ойида WikiLeaks сайтида номаълум хакерлар томонидан АҚШнинг Демократлар партияси миллий қўмитасидан қўлга киритилган маълумотлар эълон қилинган эди.