Facebook ижтимоий тармоғидаги The Kangaroo Sanctuary Alice Springs саҳифасида кенгурулар жанги тасвирланган видеоёзув эълон қилинди.

Кадр ортида овоз берган эркак киши (тахминларга кўра у жониворлар яшайдиган парк ходими бўлиб ишлайди) уни шундай шарҳлаганки, гўё кикбоксинг бўйича жанг ўтаётгадек тасаввур пайдо бўлган. Ролик 26 октябрь куни намойиш қилинган. Бу ролик 2 кун ичида 26 мингдан зиёдроқ марта томоша қилинган.

Видео пайдо бўлган аккаунт Австралия қўриқхоналаридан бирига тегишли ҳисобланади. Роликда қолдирилган изоҳларга кўра, кенгурулар Боб ва Боуи ўзаро машқ қилишган.