Олимлар Нью-Йорк ОИВ ўчоғи бўлганини аниқлашди

Жамият 28 Октябрь 2016 6316
Фото: © РИА Новости

Одам иммунтанқислиги вируси АҚШга Нью Йорк орқали тарқалган. Шаҳар фуқароларидан бири 1970 йилларнинг бошида Кариб оролларида ушбу вирусни юқтириб олгач, бу касаллик Америкага кириб келган. 48-49 йиллар аввал, Кариб мамлакатларида бу вирус катта суръатларда тарқалаётган эди, дейилади Nature журналида чоп этилган мақолада.

""Нолинчи бемор" деб аталувчи Гаэтан Дуга, бугунги кунда инсоният тарихидаги энг нафратланиладиган инсонлардан бири бўлиб улгурган. У эпидемияни қасддан тарқатган ғаразли инсонлар гуруҳининг вакилларидан биридир. Биз эса, 1980 йилларда АҚШда кенг тарқала бошлаган ОИВ эпидемиясига Дуга бирламчи сабаб бўлмаганини кўрсатиб бердим", — дея ҳикоя қилган Буюк Британия Кембриж университети ходими Ричард Маккей. 

Фото: Worobey et al./Nature 2016
ОИВнинг Америка бўйлаб илк тарқалиши харитаси

Олимлар фанга номаълум касалликнинг тарқалаётгани хусусида илк маротаба 1981 йилда гапира бошлашган. Ўшанда, америкалик шифокорлар Нью Йорк ва Калифорнияда яшовчи гиёҳвандлар ва жинсий ахлоқи бузуқлар орасида иммунитет танқислиги билан боғлиқ ноодатий ҳолатларга дуч келишган эди. Бу борада текширув ишлари олиб борган олимлар 1983 йилда ОИВ-1 деб номланган вирусни кашф қилиш ҳамда уни мамлакат бўйлаб сайр қилиб, қасддан юзлаб ва минглаб алоқалар орқали тарқатаётган тармоқни аниқлашга муваффақ бўлишди. 

Илмий мақолаларда "О бемор" деб номланган, бироқ матбуот томонидан "нолинчи бемор", яъни илк манба дея хато ўқилган ана шундай беморлардан бири тарқатиш тармоғида марказий ўрин тутган. Чунки, у Канада авиакомпанияларидан бирида борт кузатувчиси бўлиб ишлаган ва шунга биноан дунё бўйлаб сайр қилиш имконига эга бўлган. Унинг исми Гаэтан Дуга эканини журналист Рэнди Шилтс аниқлаб, 1986 йилда ОИВ ҳақида ёзган китобида келтирган. 

Олимларнинг ишонишларича, шифокорлар ОИВ ва ОИТС эпидемиялари тарқалаётган илк кунларда вирусни юқтирганларда касаллик симптомлари тезда намоён бўлмаслигини билишмас эди. Шу боисдан улар, Дуга вирусни олиб кирган ва унинг Америкага тарқалишига сабаб бўлган, деб ҳисоблашарди. 

Асли тарихчи бўлган Маккей ва қатор генетиклар ва биологлар ОИВнинг глобал эпидемиясининг тарқалишини аниқлаб, машҳур "нолинчи бемор"нинг зиммасидан айбловни олиб ташлашди. Улар, Дуганинг қонини ва “ХХ аср вабоси”нинг вирусларини илк юқтирганлар қонидан олинган вирус намуналарини ўрганишди. 

Олимлар бу муаммони ўрганишда янгича услубда ёндашишган. Улар, Дуга каби ОИВни илк ташувчиларнинг қонлари намунасини ўрганиш ўрнига, 1978-79 йилларда Нью-Йорк ва Сан-Франциско шаҳарларида истиқомат қилган ва гепатит С вируси учун қон топширганларнинг намуналарини қайтадан таҳлил қилишган. 

Маккей ва унинг ҳамкасбларининг тахминларича, шифокорлар илк даврларда аниқлаган ОИВни юқтирганлар "нолинчи бемор"дан юқтиришмаган, балки улар бу вақтда аллақачон Дуга каби вирус ташувчиси бўлишган. Ва бу тахмин ўзини оқлади. Ўша вақтга доир бир неча ўнлаб гепатит С учун берилган намуналар қайта таҳлил қилинганда, уларда ОИВ вируси ҳам аниқланган. 

Шундан сўнг, биологлар ушбу ОИВ геномларини Гаэтан Дуга ва Африкада топилган ОИВ намуналари билан таққослашган ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги даражасини аниқлаб, "эволюция дарахти"даги ўрнини топишга уринишган. Шундай қилиб, хулосага кўра, Дуга "нолинчи бемор" бўлмаган. Аммо, у ва калифорниялик беморларда топилган вирусларнинг мутацияси ўзаро боғлиқ бўлса-да, энг эскилари ҳисобланмайди.

Кўпроқ янгиликлар