Украина президентининг ўғли, халқ депутати Алексей Порошенко электрон солиқ декларациясини топширди. Ушбу ҳужжат Украина реестри сайтида чоп этилди. Бу ҳақда gazeta.ru хабар бермоқда

Маълум қилинишича, Алексей Порошенко Винницадаги офис (178,50 кв. м) ва Киевдаги квартиранинг 50 фоизи эгаси ҳисобланади.

Унинг Юлия исмли рафиқаси ҳамда Пётр ва Елизавета исмли фарзандлари бор. 

Таъкидланишича, Порошенко учта автомобилга: 1981 йилда ишлаб чиқарилган "ГАЗ", BMW 320i Cabrio ва Land Rover Discovery 4.0’га эга.

Алексей Порошенко асосий иши бўйича 77,2 минг гривен, унинг рафиқаси 1,96 млн гривен ишлаб топган.  Порошенко депутатлик фаолияти билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш бўйича 80,889 минг гривен олган.

Порошенко рафиқасининг банк ҳисоб рақамларида 205 минг доллар, 137,7 минг евро ва 230 минг гривен, унинг ўзида эса 15 минг доллар борлиги кўрсатилган.