2016 йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аш-Шая билан учрашув бўлиб ўтди.

ТИВ сайти хабарида айтилишича, суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорлик масалалари ҳамда айрим халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилган.