Top Victory компанияси Фарғонада Ecosink — биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқара бошлагани ҳақида хабар берилган эди. У капсула ва қиём шаклида бўлиб, унинг асосий таркиби рух (синк) моддаси ва аскорбин кислота (C витамини)дан ташкил топган.

Компания мутахассислари ушбу мақолада Ecosink доривор воситаси таркибидаги рух моддаси инсон организми учун қанчалик аҳамиятга эга эканлиги ҳақида маълумот берди.

Рух (цинк) – барча ферментлар таркибига кирувчи ягона металл бўлиб, унинг ўрнини бошқа металл боса олмайди. Рух кўплаб модда алмашинуви жараёнларида иштирок этиб, танадаги барча ҳужайраларнинг нормал ишлашини таъминлайди.

Рухнинг орган ва тўқималардаги миқдори шу аъзоларнинг фаолиятида қанчалик аҳамиятга эгалигини билдиради.

  • Рухга бой бўлган аъзолар: гипофиз, кўз тўр пардаси, простата бези (150 мг дан ошиқ), жигар, буйрак, мушак, соч, суяк (100 мг дан ошиқ).

Бош миядаги металлар ичида рух ва темир энг кўп қисмини ташкил этади, рухтемир индекси 1 га тенг, бошқа аъзоларда бу нисбат анча паст бўлади.

Углеводлар, ёғлар, оқсиллар ва нуклеин кислоталар синтези ва парчаланиши организмни рух билан таъминланишига бевосита боғлиқ.

Организмдаги рух захирасининг 20 фоизи суяк тўқимасида жойлашган бўлади. Рухнинг суяк тўқимасига кириш тезлиги кальцийга нисбатан юқори бўлади ва суяк тўқимасида мушак тўқимасига нисбатан узоқ сақланади.

Аниқланишича, рух кальций ва фосфор сўрилишини ҳамда алмашинувини кучайтиради, шунингдек, коллаген толалар синтезини ҳам кучайтиради. Бу эса тери эластиклигини оширади ва суяк юзасини шаклланишини таъминлайди. Шунинг учун цинк етишмовчилиги остеопороз ривожланишига олиб келиши мумкин.

Рухнинг биологик таъсирлари:

  • Антиоксидант;
  • Оқсил, ДНК, РНК синтезида;
  • Ҳужайрани бўлиниши, ўсиши ва регенерациясида;
  • Тери, тирноқ ва сочларнинг меъёрида ўсиши;
  • Яраларни битиши ва эпителизация жараёнини тезлатади;
  • Тана ва скелет вазнини ошишида;
  • Ўсиш гормони, гонадотропин ва кортикотропин синтезида;
  • Кальций ва фосфор алмашинуви ва сўрилишида;
  • Тери эластиклигини таъминловчи коллаген толалар ҳосил бўлишида;
  • Бўғим юзасини шаклланишида;
  • Сариқ доғ дегенерацияси ва катарактани олдини олади;
  • Иммунитетни оширади;
  • Ўсмаларга қарши (антикансироген) таъсири;
  • Инсулин синтезида иштирок этади ва ёғ-углевод алмашинувини бошқаришда;
  • Миянинг нормал фаолияти ва эслаб қолиш қобилиятини кучайтириш учун;
  • Иштаҳа ва таъм билиш сезгисини меъёрга келтиради;
  • Қон ишлаб чиқаришда иштирок этади ва камқонликни олдини олади;
  • Эркаклик гормони – тестостеронни ишлаб чиқаришида ва сперма ҳосил бўлишида;
  • Алкоголни организмдан чиқариб ташлашда;
  • Рух – кучли табиий антиоксидант.

Рух кучли табиий антиоксидант бўлган супероксидисмутаза ферментини актив қисмига киради. Бу фермент организмда доимий пайдо бўлиб турадиган, ўта зарарли бўлган супероксид эркин радикалини зарарсизлантиради.

Аскорбин кислота рух билан бирга ишлатилганда антиоксидант таъсири яна ҳам ошади. Рух ва аскорбин кислотасининг антиоксидант хусусияти кўзда катаракта ривожланиши ҳамда сариқ доғ дегенерациясини олдини олишда ишлатилади.

Рух кўзнинг тўр пардасида йиғилиб, А витаминининг ўзлаштирилишига ёрдам беради. Кўз тўр пардасидаги ретинол боғловчи оқсил иш фаолияти ҳам рухга бевосита боғлиқ.

Рухнинг оқсил синтезидаги вазифаси

Рух элементи организмда муҳим биологик жараёнлар (оқсил, ДНК ва РНК синтези, ҳужайраларни бўлиниши, ўсиши ва регенерацияси)да иштирок этади. Рухнинг бу хусусияти трофик ва бошқа яраларнинг битиши ҳамда эпителизациясида жуда муҳимдир.

Бундан ташқари, рухнинг регенерация жараёни кетиб турган тўқимада коллаген ва оқсил синтезини кучайтириши, атеросклероз ва юрак ишемик касаллигида ижобий таъсир кўрсатади.

Рух инсулин таркибига кириб, унинг ишлаб чиқариш самарадорлигини билдиради. Қандли диабет касаллиги бор беморларда қондаги рух миқдори кам бўлади ва рухнинг сийдик билан ажралиши кучайиб кетади. Шунинг учун қандли диабет касаллигида рух етишмовчилиги кўп кузатилади.

Гормонларга таъсири

Гипофиз безидан ишлаб чиқариладиган соматотропин, гонадотропин ва кортикотропин гормонларини синтез интенсивлигини ҳамда бутун организмдаги гормонал статус бевосита рухнинг миқдори билан боғлиқ.

Ҳомиладорликда рух етишмовчилиги кузатилганда, туғилажак гўдакда гидроцефалия, умуртқа қийшиқлиги, турли чурралар ва танглай нуқсони бўлиши мумкин.

Тез ўсувчи болаларда доим рух микроэлементини етишмовчилиги кузатилади.

Қуйида баъзи касалликларда рухнинг таъсир механизми ҳақида маълумотларни келтириб ўтамиз:

  1. Тумов ва грипп – аскорбин кислота ва синк иммунитетни оширувчи энг керакли таркибий қисм. Цинк интерферон (вирусларга карши курашувчи организмда бор модда) ва антитела (микробга қарши курашувчи модда) ишлаб чиқариш учун керак. Цинк – бу табиий иммуномодулятор (иммун тизимни кучайтирувчи)дир. Цинк маҳаллий иммунитетга жавоб берувчи макрофагларни фаолиятини оширади. Шунинг ҳисобига бола тез тузалади ва касаллик қайталанмайди. Цинк иммун тизимни барча звеноларига керак бўлади. Шунинг учун ОИТС касаллигида ҳам ишлатилади.
  2. Диарея – Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра диареяда 14 кун давомида 10 мг дан синк препаратларини берилганда диарея тез тузалади ва қайталанмайди. Таъсири: бевосита микробларни ўлдиради, ичак деворидаги микроворсинкалар (сургичлар) тикланишини тезлатади.
  3. Жигар касалликларида (гепатит ва сиррозда) – цинк жигардаги ферментлар таркибига киради. Уларни меъёрда ишлаши учун цинк моддаси керак. Бу жигарниннг детоксикация (заҳардан тозалаш) фаолиятини яхшилайди. Бундан ташқари, иммунитетни ошириши ҳисобига вирусга қарши курашишига ёрдам беради.
  4. Иштаҳани ошириши – аскорбин кислотаси ва цинк иштаҳани оширади ва ошқозон ичак фаолиятини яхшилайди. Цинк тилдаги таъм билиш ва бурундаги ҳид билиш рецепторларини (сезувчи нерв охирлари) фаолиятини кучайтиради.
  5. Турли қон кетишлар (бачадон, бурун, ўпка) – аскорбин кислотаси қон-томир деворини мустаҳкамлайди ва қон ивиш жараёнини кучайтиради.
  6. Простата бези касалликлари – простатит - простата безининг яллиғланиши, простата аденомаси — простата безининг хавфсиз ўсмаси (катталашиши). Цинк организмда 5 алфа редуктаза ферментини активлигини пасайтиради. Бу фермент эркаклик гормонини (тестостеронни) хавфли шаклга (дегидротестостерон) айлантиради. Дегидротестостерон простата безида аденомани ривожлантиради. Демак цинк аденомани патогенезига (касаллик ривожланиш механизми) таъсир қилади ва аденомани олдини олишда ва даволашда ишлатилади. Цинк маҳаллий иммунитетга жавоб берувчи макрофагларни фаолиятини оширади ва простатитнинг олдини олишга ва даволашга ёрдам беради.
  7. Бепуштлик – цинк жинсий гормонларнинг ва эркаклик уруғини (сперматозоид) хом ашёси ҳисобланади. Цинк етишмаса жинсий балоғатга етиш ортда қолади, эркак жинсий қуввати пасаяди (импотенция), бепуштликка олиб келади.
  8. Қандли диабет – цинк ошқозон ости бези лангерганс ҳужайраларида инсулинни синтези (ишлаб чиқарилиши), тўпланиши ва ажралиб чиқишида муҳим аҳамиятга эга. Қандли диабет касаллигида цинк моддаси сийдик билан нормадагига нисбатан 2—3 баробар кўп чиқади. Шунинг учун бемор доимий цинк препаратини қабул қилиши керак. Кўз гавҳарида катарактани олдини олади.
  9. Жинсий ривожланишдаги патологиялар (ПМС, крипторхизм, гипогонадизм, мояк гипотрофияси) – эркак ва аёллик гормонларини фаолиятини меъёрлаштиради.
  10. Акушерлик ва гинекология – Цинк аёл организмидаги жинсий гормонларни меъёрлаштиради ва ой кўришни, тухум ҳужайра (фолликула) етишишини нормаллаштиради.

Қўллаш усуллари:
Капсулалар:
Катталар суткада 1 капсуладан 1 маҳал овқатдан сўнг;
Қиём: 1-18 ёш суткада 2,5 мл дан 1 маҳал, катталар суткада 5 мл дан 1 маҳал овқатдан сўнг.

Зарурат бўлганда қиёмни сув, чой ёки шарбатда эритиб қабул қилиш мумкин.
Қабул қилиш курси индивидуал белгиланади.

Ecosink — шифокор рецептисиз қўлланилади. Дорихоналардан сўранг.

Маҳсулот сертификатланган. Хизмат лицензияланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатга олинган. Рўйхатга олиш рақамлари:

  • 001091 — ECOSINK 100 мл (сироп)
  • 001092 — ECOSINK 500 мг, 10-50 дона (капсула)

Маълумот учун телефонлар: +998(97) 751-45-04, +998(90) 293-49-04, +998(97) 966-34-33

Facebook’даги саҳифа: Ecosink (https://www.facebook.com/topvictory.eco.cink/)

Реклама ҳуқуқи асосида