«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечган ва 1:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйиндан кейин инглизлар клуби футболчилари билан мунозарага киришган.

Учрашув якунида «Этиҳад Стэдиум» стадиони трибуналари остида ғалабани нишонлаётган «Манчестер Сити» футболчиларидан бири Мессининг шаънига ноўрин сўз айтган, бунга жавобан Месси уни «аҳмоқ» дея атаган.

Cadena SER хабарида келтирилишича, Месси «Барселона» ходими Карлес Надаль ҳамроҳлигида мезбонларнинг кийим алмаштириш хонасига борган ва ўзини ранжитган футболчилар билан "гаплашиб қўймоқчи" бўлган.

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро орага тушиб, ўз дўстидан «Барселона» жамоасининг кийим алмаштириш хонасига қайтиб кетишни сўраган.