Toyota компанияси SEMA тюнинг-шоусига Land Cruiser 200 негизида қурилган Land Speed Cruiser прототипини тайёрлади. Концептуал йўлтанламас 2000 от кучига эга, 5,7 литрли V8 двигатель билан жиҳозланди.

Двигатель ATI Performance Products фирмаси томонидан яратилган узатмалар қутиси билан бирга ишлайди. Прототипнинг максимал тезлиги соатига 354 км ни ташкил қилади. 

Компания бу лойиҳа ҳақида бошқа ҳеч қандай батафсил маълумот бермаган. Компаниянинг таъкидлашича, "бу машинанинг ичидаги ҳар бир деталга ўзгартириш киритилган". Хусусан, прототипнинг рамаси кучайтирилган.

Toyota компанияси SEMA’да Land Speed Cruiser’дан ташқари яна 6 та лойиҳасини тақдим қилди. Уларнинг асосига Sienna, Corolla, Prius, GT86 ва Tacoma моделлари ётди.