ОАВнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) бепуштликни ногиронликка тенглаштиргани ҳақидаги хабари инкор этилди. Сешанба куни хориж ОАВда тарқалган хабарга кўра, бу касаллик таърифи ўзгаришсиз қолмоқда. 

"ОАВнинг ЖСТ бепуштликни ногиронлик сифатида қайд этгани ҳақидаги хабарлари тарқалганлиги муносабати билан  бу хато хабар эканлигини маълум қилмоқчимиз, - дея таъкидланади ташкилотда. - ЖСТ Халқаро касалликлар танифидаги (ICD 10) бепуштликнинг таърифини ўзгартирган эмас".

Нотўғри хабар манбаи сифатида Британия ОАВ кўрсатилмоқда. 

Ташкилотдан маълум қилишларича, ёрдамчи репродуктив технологиялар мониторинги бўйича Халқаро қўмита луғати устида олиб борилган ишлар доирасида англашмовчилик юзага келган бўлиши мумкин. Ташкилотда ICMART ЖСТ ходимлари билан маслаҳатлашиб турса-да, бу луғат унинг нашри эмаслиги таъкидланди.