Афғонистонда тинч аҳолининг ўнлаб вакиллари мамлакат шимоли-шарқида амалга оширилган ҳаво зарбалари оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда полицияга асосланиб, Пажвок агентлиги маълум қилган.

Агентлик маълумотига кўра, 3 ноябрга ўтар кечаси Қундуз вилояти ҳудудида амалиёт ўтказилган.

Қурбонлар сони камида 30 нафар, яна 25 киши жароҳатланган. Жабрланувчилар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Шунингдек, ўнлаб уйлар вайрон бўлган.

Франс Пресс агентлиги хабарига кўра, НАТО ҳарбийлари "Толибон" позицияларига берган зарбалардан бири натижасида 2 нафар америкалик аскар ҳам ҳалок бўлган. Улар ҳудудда тозалаш ишлари олиб бораётганди.