Жорий йилнинг 3 - 6 ноябрь кунлари «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида "Медиа, реклама и замонавий технологиялар” Тошкент Халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбирнинг Бош ҳамкори Huawei компанияси («Huawei Tech Investment Tashkent» МЧЖ ЧК)дир .

Ушбу форум масс-медиа бозорининг турли иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун интерфаол майдонча яратиш, медиа-контентни шакллантириш ва етказишга инновацион технологияларни жорий қилишга кўмаклашиш, шунингдек, реклама-маркетинг стратегиялари ва юртимиз медиа-бозорини ривожлантириш истиқболлари соҳасида тажбира ва ғоялар алмашишга хизмат қилади.

Ўзбекистон бозорида 16 йилдан зиёд вақтдан бери фаолият юритаётган Huawei компанияси форумда Хитой ва АҚШдан таклиф этилган халқаро экспертлари томонидан бир неча мавзуларда сўзга чиқишни режалаштирган.

“Медиа соҳасида булутли муҳитни ўзгартириш” деб номланган тақдимотда АКТ соҳасидаги янги дунё трендлари, информацион технологиялар тизимида трансформация архитектураси ҳамда глобал бозорнинг медиа саноатини ривожлантиришда Huawei янги технологияларининг роли ҳақида сўзлаб берилади.

- Медиа, реклама и замонавий технологиялар” Тошкент Халқаро форуми биз учун корпоратив сегментдаги (Enterprise) ўз ечимларимизни кўрсатиш учун яхши имконият. Бу йил айнан шу сегментга катта урғу бермоқдамиз. Биз Huawei компанияси бренди нафақат сифатли смартфонлар ва телекоммуникация жиҳозлари билан, балки давлат ва корпоратив соҳалар учун бир қатор бошқа ечимлар билан ҳам боғлиқлигини, улар ёрдамида у ёки бу йўналишнинг самарадорлиги ва натижасини яхшилаш мумкинлигини кўрсатиш ниятидамиз.

Бизнинг компания медиа-индустрия учун махсус тезкор ва қудратли платформани намойиш этишга тайёр. У бир лаҳзада катта видеоматериалларни қайта ишлаш ва мамлакатнинг исталган бурчагига сифатли етказишга қодир. Ушбу форумда биз булутли технологиялар ва мазкур трендни Huawei билан биргаликда ривожлантириш имкониятлари ҳақида ошкор (очиқ) айтишга тайёрмиз, - деб изоҳ берди Huaweiнинг Ўзбекистондаги Бош директори жаноб Ван Пэн.

Таъкидлаш керакки, “Танишувлар сессияси” кўргазмаси доирасида Huawei компанияси корпоратив сегментдаги ўз инновацион ечимларига бағишланган стендни намойиш этади, унда ташриф буюрувчилар “Ҳавфсиз шаҳар” (Safe City), «Ақлли уй» (Smart Home) ва “Рақамли Ўзбекистон концепцияси” каби ечимлар билан танишишлари мумкин бўлади.

Huawei компанияси форум доирасида медиа индустрия компаниялари ва мамлакат аҳолисининг фаровонлиги ва ижтимоий ҳавфсизлигини оширишга қаратилган ўз ишининг самарадорлигини яхшилаш истагида бўлган бир қатор давлат ташкилотлари билан ҳамкорликнинг янги ракурсини шакллантира олишга умид қилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида