Kia компанияси Rio номи билан машҳур бўлган Kia K2 седанининг расмий кўринишини маълум қилди.

Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, янги модель аввалгисига қараганда ҳажм жиҳатидан катталашган: узунлиги 4400 мм (+30 мм), эни 1740 мм (+40 мм), баландлиги — 1460 мм (-10 мм), ғилдирак базаси ўлчами — 2600 мм (+30 мм).

Модель бошқа асбоблар панели, бошқарув чамбараги ва узатмалар қутиси дастасига эга бўлди. Шунингдек, сенсор экранли мультимедия тизими ва иқлим бошқаруви тизими ҳам ўзгарди.

Янги Kia Rio қуввати 1,4 ва 1,6 литрли бензин двигатели билан жиҳозланди.

Кia Rio моделининг расмий тақдимоти жорий йилнинг 7 ноябрида бўлиб ўтади.

Фото:motor.ru
Фото:motor.ru
Фото:motor.ru