ОАВда кенг муҳокама қилинаётган Galaxy Note 7 фаблети билан юзага келган муаммолар россияликларнинг Samsung маҳсулотларига муҳаббатини камайтира олмади. Бундан Online Market Intelligence (OMI) компанияси томонидан ўтказилган сўровнома натижалари дарак бермоқда. Бу сўровномада Россиянинг аҳолиси миллиондан кўпроқ бўлган шаҳарларидан 1500 киши иштирок этди. Сўровнома натижаларига кўра, Samsung сўралганларнинг 17 фоизига ёқади. Бу натижа Жанубий Корея компаниясига 6-маротаба  ушбу рейтингнинг энг юқори поғонасини эгаллашига имкон берди.

Рейтингнинг 2-поғонасини Adidas фирмаси (сўралганларнинг 10,5 фоизи), 3-поғонасини Sony (10 фоиз), 4-поғонасини Apple (9,7 фоиз) ва 5-поғонасини Nike эгалламоқда.

Ахборот технологиялари вакилларидан рейтингнинг етакчи йигирматалиги орасига LG (7-поғона), Philips (9-поғона), ASUS ва Nokia (мос равишда 13- ва 14-поғоналар) кирди.