Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида муморандум имзоланди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доиралари иштирокида ўтказилган бизнес-форум натижаларига кўра имзоланган.

Тадбирда Россия томонидан 20га яқин ва Ўзбекистон томонидан 90дан ортиқ компаниялар иштирок этди. Форум доирасида иштирокчилар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масаласини муҳокама қилишди.

Тадбир якунларига кўра, “Andijon Ptide Impex” ҚК ҳамда “Сабо Ҳамкор” МЧЖ ва “Прайд” МЧЖ ўртасида Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасини ташкил этишга келишиб олинди.