Arovia компанияси аккумулятордан ишловчи йиғилувчи экранли SPUD проекторини яратди. Уни исталган рюкзакка жойлаштириш мумкин, деб хабар бермоқда Naked Science.

Проекторга ПВХдан ясалган экран маҳкамланган, айнан унга тасвир туширилади. Монитор диагонали 24 дюймни, кўрсатиш қобилияти HD’ни (1280х720 пиксель) ташкил қилади. SPUD бор-йўғи 900 грамм келади, ўлчами эса 17х19х5,5 см ни ташкил қилади. 

SPUD тасвирнинг узатилишини HDMI орқали қўллаб-қувватлайди. Тасвирнинг максимал ёрқинлиги 785 Нит ни ташкил қилади, бу эса хонанинг сунъий ёритилиши шароитида етарлидир. Қурилма ўртача ёрқинликда 6 соатга яқин ишлайди.  

Arovia компанияси  Kickstarter сайтида маблағ тўплаш кампаниясини йўл қўйди. SPUD’га 349 доллардан буюртма бериш мумкин. Қурилмалар 2017 йил январидан бошлаб етказиб берила бошланади.