Intel компанияси Voke'нинг VR-дастурини харид қилмоқда. Битимнинг молиявий шартлари маълум қилинмади. The Wall Street Journal шу ҳақида хабар берди

Voke — жонли кадрларга асосланган, виртуал реаллик технологиясини ишлаб чиқишга ихтисослашган кичик компания. VR-ишлаб чиқарувчиларнинг аксарияти анимацияни қўллашади. Voke эса TrueVR номи остидаги тизимни яратди: у тасвирни реал вақтда "илиб олиш" ва тўлиқ мавжудлик ҳиссини пайдо қилишга имкон берувчи  дуал камераларнинг бир неча тўплами ва дастурий таъминотини ишлаб чиқди.

Ҳозирда Voke бир неча кўрсатувлар билан ҳамкорлик қилмоқда ва баскетбол ўйини ҳамда модалар намойиши каби тадбирларни трансляция қилмоқда. 

Компаниянинг 2004 йилда асос солинган штаб-квартираси Калифорния штатидаги Санта-Карла шаҳрида жойлашган. Ходимлар штати атиги 20 кишидан иборат. Бундан аввал Intel Исроилнинг 3D-ви­део технологиясини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Replay Technologies компаниясини харид қилганди.