Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ва халқаро ҳаётда муҳим воқеалар содир бўлди, муҳим қарорлар қабул қилинди, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳодисалар содир бўлди. Ана шу воқеа-ҳодисаларнинг энг муҳим ва қизиқарлилари ҳафталик дайжестда.

31 октябрнинг энг муҳим хабарлари

25 октябрь куни Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ўзбекистонлик тарихчи олим Шуҳрат Барлоснинг “Туркестан и Южный Кавказ в XIX-XX веках. Дашнаки от Ферганы до Карабаха” ҳамда “Карабах: война идей” номли китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

 

«Ўзавтосаноат» АК тизими корхоналари раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилди. Компаниянинг расмий сайтида маълум қилинишича, бундан мақсад Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобилларни сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш масалаларига боғлиқ бўлган фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳисобланади.

Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғига асосан Эркабай Таджиев Қорақалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланди.

Ўзбекистоннинг Москва шаҳри марказидаги консуллиги ва меҳмонхонаси яқинида барпо этилган хиёбонга Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов номи берилади.


Фото: Kun.uz

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг баёнот беришича, республика қардош Ўзбекистон билан яхши қўшничилик алоқаларини йўлга қўймоқда.

Бу ва 31 октябрнинг бошқа хабарлари билан  >>> батафсил.

1 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

Тошкент шаҳрида бунёд этилиши давом эттирилаётган метро қурилиши энди «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 октябрида қабул қилган янги фармойишига кўра, фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан келтириладиган юқори ҳосилли ва тезпишар навли сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар уруғлари 2019 йилнинг 1 июлигача божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундай мустасно) озод этилади.


Иллюстратив сурат

2016 йил 19 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлигининг “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Асилбек Худаяровга ҳайфсан эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги саҳифасида хабар қилинди.

Туркия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Хулуси Акар Россияда бўлиб турибди, деб хабар қилмоқда Туркия бош штаби.

Ироқ ҳарбийлари Мўсул шарқида жойлашган давлат телерадиокомпаниясининг биносини ИШИД жангариларидан озод қилди.

Бу ва 1 ноябрнинг бошқа хабарлари билан  >>> батафсил.

2 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

Ўзбекистонда миллий телекоммуникацион оператор ҳисобланмиш «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг янги бош директори Шуҳрат Қодиров бўлди.


Фото: farishta.uz

Шифокорлар ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, қувват берувчи ичимликларни истеъмол қилиш гепатит касаллигини юзага келтириши мумкин.

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе мамлакатнинг янги бош вазирини тайинлади. Эндиликда Ким Бен Жун ҳукумат раҳбари бўлди.

Олмаота шаҳри жиноий ишлар бўйича махсус туманлараро суди Руслан Кулекбаевга олий жазо тайинлади.


Фото: Informburo.kz

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампни қўллаб-қувватлаган кам сонли АҚШ газеталари орасидан қора танлиларга қарши чиқувчи ку-клукс-клан ташкилотининг расмий газетаси  "Салб юрувчиси" нашри алоҳида ажралиб туради.

Бу ва 2 ноябрнинг бошқа хабарлари билан  >>> батафсил.


3 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

Твиттер, фейсбук ва инстаграм ижтимоий тармоқлари, шунингдек, телеграм иловасида Ўзбекистон президентлиги сайловида номзод бўлмишларнинг саҳифалари очилмоқда.


Фото: «Joinfo»

Ўзбекистонда давлат ҳокимияти органларида фаолият юритувчи раҳбар ходимларига мамлакат фуқароларининг мурожаатлари ва муаммолари устида жиддий шуғулланиш вазифаси юклатилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг электрон қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқишда йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, мурожаатлар билан ишлашнинг натижадорлигини ошириш мақсадида 2016 йил 27 октябрида 366-сонли қарори қабул қилди.

Ҳолливуд актёри Стивен Сигал Россия фуқаросига айланди. Бу ҳақдаги фармон Кремл сайтида эълон қилинган.


Фото: РИА «Новости»

Покистоннинг жанубидаги порт шаҳри Карачида икки поезд тўқнашиб кетиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлиб, 40 киши жароҳатланган.

Япониянинг Сасебо шаҳрида АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари базаси, у ерда отишма рўй бергани тўғрисидаги хабарлардан сўнг қуршаб олинди, дея хабар қилмоқда ABC News телеканали.

Бу ва 3 ноябрнинг бошқа хабарлари билан  >>> батафсил

4 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

3 ноябрь куни Япония ҳукумати жорий йилда императорлик ордени билан тақдирланган чет эл фуқаролари рўйхатини эълон қилди.


Фото: «Газета.uz»

Тошкент шаҳрининг Сергели мавзесигача «Енгил метро» тизимини, яъни ернинг устидан эстакадалар (кўприклар) орқали ўтган янги метрополитен йўлини қуриш ишлари бошлаб юборилди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» сотиб олган Boeing-787 Dreamliner авиалайнерларининг иккинчиси 5 ноябрь куни Тошкентга келтирилади.

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе ўзи аралишиб қолган сиёсий можаро учун узр сўради ва бу иш бўйича текширувларда прокурорлар билан ҳамкорлик қилиб, кўрсатма беришга тайёрлигини айтди.


Фото: PeoplesDaily

АҚШ конгрессида АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон давлатга хиёнат қилишда айбланди.

Бу ва 4 ноябрнинг бошқа хабарлари билан  >>> батафсил.

5 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

Ўзбекистон халқи, Ўзбекистон адабиёти ва санъати оғир жудоликка учради. Kun.uz сайти манбасининг хабарига кўра, Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов оғир хасталикдан сўнг 75 ёшида вафот этган.


Фото: AbdullaOripov.com

АҚШ президенти Барак Обаманинг баёнот беришича, АҚШнинг ҳарбий интервенциялари айрим ҳолларда, вазиятни яхши томонга ўзгартираётган бўлса-да, баъзан Вашингтоннинг аралашуви кутилмаган салбий оқибатларга олиб келмоқда.

Ҳиндистон пойтахтидаги 1700дан ортиқ муниципал мактаблар шанба куни фаолият кўрсатмади, дея хабар қилмоқда маҳаллий ОАВ.


Фото: Twitter/ndtvindia

Пекиндаги Шоуду халқаро аэропортида 5 ноябрда кучли смог ва булутлилик туфайли камида 494 та рейс бекор қилинди.

Туркия суди Халқлар демократияси партияси депутатлари, шу жумладан партия ҳамраиси Салоҳиддин Демиртош ва Фиген Юксекдагни ҳибсда сақлаш хусусида қарор қилди.

Бу ва 5 ноябрнинг бошқа хабарлари билан  >>> батафсил.