Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ва халқаро ҳаётда муҳим воқеалар содир бўлди, муҳим қарорлар қабул қилинди, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳодисалар содир бўлди. Ана шу воқеа-ҳодисаларнинг энг муҳим ва қизиқарлилари ҳафталик дайжестда.

 

Шавкат Мирзиёев: “Шароф Рашидовни кўкларга кўтарган, ўлимидан сўнг уни қоралаган тузум адолатли эдими?”

Фото: uzlidep.uz

Шу йилнинг 18 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловолди кампанияси доирасида ЎзЛиДеп партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти сайловчилари билан мулоқот ўтказган эди.  

>> Батафсил


Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш қоидалари ўзгарди

Фото: Kamolot.uz

Ўзбекистон Республикасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, олий ўқув юртларига тўлов-шартнома шакли асосида ўқишга кирган талабаларга “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати моддий ёрдам кўрсатиб келар эди. Эндиликда, мазкур ёрдамни кўрсатиш қоидаларига ўзгартиш ва тузатишлар киритилди. 

>> Батафсил


Рустам Азимов бошқарувидаги вазирликнинг виртуал қабулхонаси ишга тушди

Скриншот: MF.uz

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги веб-сайтида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш учун молия вазирининг виртуал қабулхонаси очилди. 

>> Батафсил

Скриншот: Minjust.uz

Жумладан,  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг виртуал қабулхонаси ҳам фаолият кўрсатаётгани маълум қилинди.

>> Батафсил 


Ўзбекистонда яна 4та эркин иқтисодий зона ташкил этилади

Фото: nuz.uz

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган янги қарорга кўра, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида, Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ва Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида янги эркин иқтисодий зоналар ташкил қилинади.

>> Батафсил


Ўзбекистон ва Россия ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантирмоқчи

Фото: РИА «Новости»

Россия ҳукумати мамлакат президенти Владимир Путинга Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш ҳақидаги келишувни имзолашни таклиф қилди. Бу ҳақда Россия ҳуқуқий ахборот интернет-порталида маълум қилинган.

>> Батафсил 


Ўзбекистонда президент сайловига муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланади

Фото: UZA.UZ

Бу тадбир сайлов кунида меҳнат сафари билан ўз яшаш манзилида бўлмайдиган ва сайловда қатнаша олмайдиган сайловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ўтказилади.

>> Батафсил 


Ўзбекистон халқаро армиялар танловига таклиф этилди

2016 йил 23 ноябрида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ҚР мудофаа вазири генерал-полковник Сакен Жасузаков Ўзбекистон Республикаси Бош штаби Бош бошқармаси раҳбари полковник Фарход Шерматовни қабул қилди.

>> Батафсил 


ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссиясининг оралиқ хулосалари

Фото - newsby.org

“Ҳокимият ўтказилиши изчиллик ва барқарорлик шароитларида амалга оширилмоқда. Жамиятда бунга ишонч кучлидир”, – ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси кузатувчиларининг хулосаси шундай.

>> Батафсил

Бундан ташқари ЕХҲТ миссияси Ўзбекистонда сайловолди кампанияси вақтида дебатлар ўтказилмаётганига эътибор қаратди

>> Батафсил

 

Тошкентда Ислом Каримовга ҳайкал қўйилади

Фото: «Жаҳон» АА

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш учун мамлакат пойтахти Тошкент шаҳрида унинг номидаги майдон барпо этилиши бўйича ташаббуслар билдирилмоқда.

>> Батафсил 


Тошкентда 1 миллиард доллар эвазига бизнес маркази қурилади

Фото: Meros.uz

2017 йилда пойтахтнинг марказий туманларидан бирида 70 гектар майдонга тадбиркор ва банклар томонидан 1 миллиард доллар маблағ ажратиладиган «Тошкент Сити» бизнес маркази қурилиши бошланади.

>> Батафсил 

 

Шавкат Мирзиёев Тошкентда ҳал қилиниши лозим муаммолар ва келгусидаги лойиҳалар ҳақида гапириб ўтди

Фото: uzlidep.uz

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашди. Номзоднинг учрашувдаги нутқи тўлиқ ҳолда «Тошкент оқшоми» газетасида чоп этилган.

>> Батафсил 


Ўзбекистонликлар чиқиш визасини бекор қилишга доир петицияни имзолашмоқда

Сhange.org сайтида Ўзбекистон фуқаролари ташаббуси гуруҳи номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколатларини вақтинчалик бажарувчи, Бош вазир Ш.М.Мирзиёев номига мурожаат хати (петиция) битилди. 

>> Батафсил 

 

ЎзА: Ўзбекистонда 6 дақиқа ичида 2 марта зилзила рўй берди

Агентликнинг «Тошкент» сейсмология марказига асосланиб хабар беришича, бугун Ўзбекистонда икки марта зилзила кучи сезилди.

>> Батафсил 

 

Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро вафот этди

Фото: © EPA

“Озодлик ороли”- Куба инқилоби етакчиси, Фидель Кастро 90 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

>> Батафсил 

Шу муносабат билан дунёнинг қатор етакчилари ўз муносабатларини билдириб ўтишди

>> Батафсил 

Фидель Кастро босиб ўтган йўлга назар

>> Батафсил


Ашхабодда Барқарор транспорт тараққиёти тизими бўйича биринчи халқаро анжуман бўлиб бошланди

Фото: Kun.uz

27 ноябрь куни Туркманистон пойтахти Ашхабод шаҳридаги муҳташам анжуманлар саройида Барқарор транспорт тараққиёти тизими бўйича биринчи халқаро анжуман бошланди.

>> Батафсил


Халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов сўзга чиқди.

Фото: Kun.uz

>> Батафсил

 

Амударё устидан Ўзбекистон ва Туркманистонни боғловчи кўприклар бунёд этилади

2017 йил бошида Амударё устидан ўтувчи, Ўзбекистон ва Туркманистон транспорт магистралларини боғловчи автомобиль ва темир йўл кўприклари фойдаланишга киритилади.

>> Батафсил


Ҳиндистондаги поезд ҳалокати қурбонлари сони 133 кишига етди

Фото: Reuters

20 ноябрь куни Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида йўловчи поезди ҳалокатга учраши оқибатида қурбон бўлганлар сони 133 кишини ташкил этди. The Hindu хабарига кўра яна 300 киши яраланган. Шу муносабат билан Ўзбекистон ҳукумати Ҳиндистон ҳукуматига ҳамдардлик билдирди.

>> Батафсил

 

WADA раҳбарлари Россияни қайтариш усулларини “яширинча” муҳокама қилишди

Бутунжаҳон допингга қарши кураш агентлиги раҳбари Крейг Риди ва бош директори Оливер Ниггли Россиянинг ташкилотдаги тақдирини муҳокама қилишди.

>> Батафсил

 

Трамп: АҚШ Транстинч океани ҳамкорлигидан чиқади

Фото: © AP

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп давлат раҳбари вазифасини бажаришга киришганидан сўнг, мамлакатни Транстинч океани ҳамкорлиги таркибидан олиб чиқиш ниятида эканини тасдиқлади.

>> Батафсил


Дональд Трамп вазифасига киришганидан сўнг дастлаб нималарга эътибор қаратади?

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп, ўз вазифасига киришганидан сўнг илк юз кунида ва ҳатто биринчи кунидаёқ амалга ошириши мумкин бўлган режаларини маълум қилди. У ўз режаларига ойдинлик киритувчи видеомурожаатни эълон қилди. 

>> Батафсил

 

Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси учувчилар иш ташлаши сабаб минглаб рейслар бекор қилинди

Фото: © AFP

Иш ташлашга авиакомпаниялар ходимлари манфаатини билдирувчи Vereinigung Cockpit касаба уюшмаси чақирган. Ташкилот мавжуд тариф келишувларига ўзгартиришлар киритиш, жумладан Lufthansa авиакомпанияси, унинг шўъба авиакомпанияси Germanwings ҳамда Lufthansa Cargo юк бўлими учувчиларининг иш ҳақи 5 йил давомида 22 фоизга оширилишини талаб қилмоқда.

>> Батафсил

 

Қозоғистон пойтахти президент шарафига қайта номланиши мумкин

Фото: © AFP

Мажилис депутати (Қозоғистон парламенти қуйи палатаси) Куаниш Султанов республика пойтахти Остонани ва мамлакатдаги бошқа муҳим объектларни президент Нурсултон Назарбоев шарафига қайта номлашни таклиф қилди.

>> Батафсил 

Жумладан, вариантлар орасида — Назарбоев, Нурсултон ва Нур-Остона номлари бор.

>> Батафсил 

«Мен барчага, парламентга бизнинг ривожланиш босқичларимиз қайд этилган декларациямиз учун раҳмат айтаман. Бу декларацияда менинг ролим алоҳида қайд этилган. Албатта, инсон сифатида бу мен учун ёқимли», — деган Назарбоев.

>> Батафсил 


Туркия EИ қўйиб ШҲТ га аъзо бўлиши мумкинми?

Фото: AFP

Европа парламенти 24 ноябрь, пайшанба куни Страсбургда Туркиянинг блокдаги аъзолигини вақтинчалик музлатишга доир ташаббусни қўллаб-қувватлади.

>> Батафсил 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг баёнот беришича, ЕИ турк ҳукуматига қарши сиёсатини даво эттирадиган бўлса, муҳожирлар учун Европа чегараларини очиб юборади.

>> Батафсил 

Туркия Европа Иттифоқига аъзо бўла олмайди. Бу ҳақида Европарламентнинг христиан демократлар фракцияси раҳбари Манфред Вебер "Neue Osnabrücker Zeitung" газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

>> Батафсил

Европа комиссияси раиси Жан-Клод Юнкер Евроиттифоқ  Туркияга "ақл ўргатиши" шарт эмаслигини маълум қилди.

>> Батафсил 


"Деярли ҳар куни терактларга дуч келадиган Туркиядан террорчилик тузилмалари билан кураш олиб бормасликни талаб қилиш давлатни террорчилар ихтиёрига топшириш билан тенг кучлидир", деб айтди Эрдўған.

>> Батафсил 


ШҲТ бош котиби Туркиянинг ташкилотга аъзо бўлиш истагига жавоб қайтарди

Фото: © AP

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти таркибини тезлик билан кенгайтириш мақсадига эга эмас, дея баёнот берган тузилма бош котиби Рашид Алимов. У Туркиянинг ШҲТга қўшилиши имкониятига изоҳ берар экан, шундай фикрни билдирган.

>> Батафсил

 

Исроил ёнғинлари қуршовида

Фото: Haaretz

Исроил хавфсизлик идораларининг айрим ходимлари, ушбу ёнғинлар сиёсий мақсадда қасддан ўт қўйиш натижасида юз берганини тахмин қилишмоқда. Бироқ, шу билан бирга, йирик ташкилотлар қўли борлиги инкор қилинмоқда.

>> Батафсил

Ҳафта охирига келиб ёнғинлар тамомила ўчирилган. Jerusalem Post хабарига кўра, 1 ҳафта мобайнида ёнғинлар 750 гектар майдондаги ўрмонни йўқ қилди.

>> Батафсил 

 

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга киришни соддалаштирди

22 ноябрда Таиланд вазирлар маҳкамаси 19 та давлат, жумладан Ўзбекистондан келувчи сайёҳлар учун виза йиғимидан воз кечиш ва Таиландга келгач олинадиган виза тўловини икки маротаба камайтиришга қарор қилди.
>> Батафсил 


Ўзбекистонлик қотил-энага жиноий жавобгарликдан озод қилинди

Фото: РБК

Москвадаги Хорошевский суди 4 ёшли қизнинг ўлимида айбланган ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқуловани жиноий жавобгарликдан озод қилди ва уни мажбурий психиатрик даволанишга жўнатди.
>> Батафсил 


Ўзбекистон чемпионатининг 2016 йилги мавсуми якунланди

Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 2016 йилги мавсумига расман якун ясалди. Бугун 30 тур доирасида яна 3та учрашув ўтказилди.

>> Батафсил 


Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари тўртта медални қўлга киритишди

26 ноябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди.

>> Батафсил