АҚШнинг Делавэр штатида ўтган қовоқлар мусобақасида икки киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар бермоқда.

Полиция маълумотига кўра, якшанба куни ўтказилган Punkin Chunkin мусобақасида қовоқларни отишга мўлжалланган ҳаво пуфаги портлаб кетган. Механизмнинг қисмлари ён-атрофга учган ва одамларга теккан.

Хабар беришларича, 39 ёшли аёл юзи ва бошидан жароҳатланган ҳамда вертолёт ёрдамида шифохонага етказилган. Унинг аҳволини ўта оғир деб баҳолашган. Яна бир киши енгил жароҳат билан шифохонага ётқизилган.

Полиция бўлиб ўтган воқеа юзасидан текширув бошлаган. Айни дамда портлашга нима сабаб бўлганига ойдинлик киритилмаган.