Британ телеканалларидан бирида намойиш қилинувчи "Ер сайёраси 2" ҳужжатли фильмининг биринчи сериясида денгиз игуанаси боласи ортидан ўнта илон қувлагани намойиш қилинди. Бу сюжетга Daily Mail нашри ўз эътиборини қаратди.

Суратга олиш ишлари Галапагос архипелаги таркибига кирувчи Фернандин оролида ўтган. Эндигина тухумни ёриб чиққан денгиз игуанасининг боласи катта игуаналар жойлашган қоя чўққисига етиб олишга ҳаракат қилади. Бироқ унинг ортидан бир нечта илон қувлашга тушади. 

Игуана кўз ўнгида илонлар исканжасида қочиб кета олмаган бир неча қардошлари ўлим топади, ролик қаҳрамони эса мўъжизавий равишда чўққига чиқиб олишга муваффақ бўлади.